ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Ўзбекистон олимлари касалликлар ва ноқулай иқлим шароитларига чидамли бўлган бир неча пахта навлари яратишди, Интеллектуал мулк агентлиги хабарига асосан.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон олимлари турли касалликлар (вируслар ва патогенлар)га, заракунандаларга, шўр тупроқ ва бошқа ноқулай иқлим шароитларига чидамли бўлган пахта толасининг янги навларини яратишда улкан натижаларга эришдилар.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмаси таркибидаги Геномика ва Биоинформатика маркази томонидан ноқулай иқлим шароитларига чидамли ва сифатли толага эга бўлган "Порлоқ-1", "Порлоқ-2", "Порлоқ-3" ва "Порлоқ-4" каби янги пахта навларини яратилди.
Шунингдек, Селекция, уруғчилик ва агротехнология институти пахтанинг "Навруз", "Жарқўрғон", "C-7300", "С-01", "С-2118" ва "C-6570" каби навларини яратиб, уларга тегишли патентлар олишган. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти олимлари ҳам тадқиқотлар олиб бориб "Генофонд-2" пахта навини яратдилар.
"Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ юқорида санаб ўтилган янги пахта толаси навлари Интеллектуал мулк агентлигида тегишли экспертизадан ўтказилди ҳамда муҳофаза ҳужжатлари берилди.