Ўзбекистонда ЭИЗлар фаолиятида камчиликлар аниқланди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишГазотурбинная электростанция
Газотурбинная электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус комиссия маълумотига кўра, бугунги кунда ЭИЗлар фаолиятида уларнинг ривожланишига халал бераётган жиддий камчилик ва хатолар аниқланган.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти томонидан махсус ташкил қилинган муассалараро комиссия эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мониторинг қилиб жиддий камчиликларни аниқлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Весенние полевые работы на полях - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кичик саноат зоналарида участкалар тақсимоти бошланди

Хусусан, экспертлар фикрига кўра, уларда лойиҳаларни танлаб олишга аниқ критерийлар йўқ. Лойиҳаларни кўриб чиқишда, яратилаётган иш ўринлари, потенциал хорижий ҳамкор ёки сармоядор борлиги,  ташқи ва ички бозорларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг харидоргирлиги, экспорт ҳажми ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси  ҳисобга олинмаяпти.

Ундан ташқари, сармоявий лойиҳаларни тасдиқлаш бўйича бугунги кундаги мавжуд механизм  жуда бюрократлашган бўлиб, лойиҳаларни тасдиқлашни бир неча йилларга чўзиб юбормоқда.

Жавобгар муассалар керакли муҳандислик-коммуникация ва саноат инфратузилмаларини яратишга етарлича эътибор беришмаяпти. ЭИЗлар иштирокчилари Республика маҳсулотғхом ашё биржасидан керакли миқдорда хом-ашё сотиб олишга қийналишмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев эркин иқтисодий зоналар бўйича янги лавозим жорий этди

Яна бир муаммо – тўғридан-тўғри, маҳаллий ёки хорижий сармоялар эвазига таклиф  қилинаётган лойиҳаларнинг ишончли молия манбаалари билан таъминланганини текширувчи механизмлар йўқлигидир. ЭИЗлага бириктирилган тижорат банклари ушбу муаммоларни ҳал қилишда жуда суст иштирок этмоқда. 

Ишга туширилган саноат қувватларидан жуда самарасиз фойдаланилмоқда, натижада ишлаб чиқариш, экспорт ҳажми иш ўринлари сони тасдиқланган бизнес-планларга тўғри келмайди. 

Шунингдек, маҳаллий амалдорлар томонидан бошқариладиган, пайдо бўладиган муаммоларни жойида ҳал қилувчи самарали механизм ҳалигача яратилмаган. 

Вазиятни ўзгартириш мақсадида давлат раҳбари 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб эркин иқтисодий зоналар фаолиятини бошқарувчи янги тизимни ишга туширишга буйруқ берди. У мавжуд ҳудудий комиссияларни Маъмурий кенгашга айлантиради. Маъмурий кенгашга вилоятнинг 10та етакчи амалдорлари кирган бўлиб, улар пайдо бўлаётган ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш имконига эга бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев бир йўла 7та янги иқтисодий зона ташкил этди

Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ЭИЗлар Маъмурий кенгашлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириувчи Республика кенгаши ташкил қилишни топширди. Бу ўзига хос бош орган бўлиб у умумий стратегия ва йўналишни  танлашга хизмат қилади.

Давлат раҳбари бош-вазир Абдулла Ариповга ўшбу йилнинг 1 декабрига қадар, мавжуд хом-ашёвий, ер, сув, қишлоқ хўжалик, ишлаб чиқариш ва экспорт ресурсларига ҳамда экологик шароитларга асосан ҳар бир иқтисодий ҳудуднинг соҳавий ихтисослигини аниқлаб олишни топширди.

Янгиликлар лентаси
0