"Камаз" ва "Ўзавтосаноат" Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этади

© kamaz.ruСергей Когогин и председатель правления АО "Узавтосаноат" Умиджан Салимов подписали договор о сотрудничестве
Сергей Когогин и председатель правления АО Узавтосаноат Умиджан Салимов подписали договор о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"КамАЗ" автомобилларини йиғиш учун дастлабки 100 та йиғув тўпламини декабрь охирига қадар етказиб бериш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. "Камаз" ва "Ўзавтосаноат" Ўзбекистонда юк машиналари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этишни режалаштирди, деб хабар берди Россия автокорхонаси матбуот хизмати.

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқарув раиси Умиджон Салимов ва "КамАЗ" бош директори Сергей Когогин Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари иштирокида Ўзбекистонда юк ташувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутувчи ҳамкорлик битимини имзолади.

Грузовые автомобили КАМАЗ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "КАМАЗ" машиналари йиғилади

"КамАЗ" маркаси остидаги юк ташувчи транспорт воситаларини ишлаб чиқариш UzAuto Trailer МЧЖ қувватида ташкиллаштирилади. Келгусида республика ҳудудида автомобилларни йиғиш бўйича қўшма корхона яратилади.

Шартномага кўра, "Камаз" ва "Ўзавтосаноат" ўз фаолиятини мос равишда "Камаз" ташқи савдо компанияси" ва и UzAutoTrailer орқали олиб боради. UzAutoTrailer шасси йиғиш, ўзи томонидан ва ҳамкорликда ишлаб чиқарилган созламаларни монтаж қилиш билан шуғулланади.

"КамАЗ" автомобилларини йиғиш учун дастлабки 100 та йиғув тўпламини декабрь охирига қадар етказиб бериш режалаштирилган.

Тайёрланган юк машиналари Ўзбекистон ички бозорида сотилади қўшма дистрибьютор-ташкилотлар ҳамда унинг дилерлик тармоғи орқали ва экспорт бозорларига етказиб берилади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик шартномаси доирасида Ўзбекистондан "КамАЗ" корхоналарига бутловчи қисмлар ва махсус кузовлар етказиб бериш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0