Nestle 1 декабрдан Ўзбекистондаги учта заводидан бирини ёпмоқчи

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишПроизводство питьевой бутилированной воды
Производство питьевой бутилированной воды - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Завод ёпилиши бизнесни мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистондаги фаолиятининг ҳозирги устуворликлари билан боғлиқ

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Nestle Uzbekistan компанияси раҳбарияти 1 декабрдан республикадаги учта заводидан бирини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда корхона матбуот хизматига асосланиб РИА Новости хабар қилмоқда.

Гап Тошкентдаги ичимлик суви ишлаб чиқариш заводи ҳақида бормоқда.

"Ҳозирда турли вариантлар, хусусан активларни салоҳиятли харидорларга сотиш кўриб чиқилмоқда", — деди компания вакили.

Унинг айтишича, завод ёпилиши бизнесни мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистондаги фаолиятининг ҳозирги устуворликлари билан боғлиқ.

Nestle Uzbekistan вакили завод ходимлари корхона ёпилиши ҳақида хабардор қилингани, уларнинг барчасига таътил пуллари берилишини маълум қилди.

"Биз республикадаги қадоқланган ичимлик суви бизнесида қоламиз ва Намангандаги заводимиз ишлашда давом этади", — деди корхона вакили.

Унинг қўшимча қилишича, компания сут ишлаб чиқариш йўналишини ривожлантиришда давом этади ҳамда ишлаб чиқаришни ошириш ҳисобига хом ашё етказиб берувчилар учун имкониятларни кенгайтиради.

Nestle Uzbekistan қўшма корхонаси 1999 йилда ташкил этилган. Ҳозирда корхона тизимида учта завод фаолият кўрсатмоқда. Улардан иккитаси – ичимлик суви (оддий ва газланган) ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводлар Наманганда жойлашган.

Тошкентдаги завод газланмаган сув ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг Ўзбекистон бизнесидаги инвестицияларининг умумий ҳажми 60 миллион доллардан ошган.

Янгиликлар лентаси
0