02:17 22 Ноябр 2017
Эфир
Азиатский банк развития

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун 2,3 млрд доллар ажратади

TANG CHHIN SOTHY / AFP
Иқтисод
Ҳавола олиш
56120

Кредит маблағларининг 750 миллион долларини Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизация қилишга ажратиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Осиё тараққиёт банки 2018-2022 йиллар учун Ўзбекистонга 2,29 миллиард доллар кредит ажратади. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати маълум қилди.

Банк молия муассасасининг оддий капитал ресурсларидан уч йил давомида 1,54 миллиард доллар, Осиё тараққиёт фондининг имтиёзли маблағларидан 750 миллион доллар йўналтиради.

ОТБнинг маълум қилишича, кредит маблағларининг 750 миллион долларини Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизация қилишга (иссиқлик ва гидроэлектростанцияларни ҳамда электр узатиш линияларини реконструкция қилиш) ажратиш режалаштирилган. Транспорт инфратузилмаси ва сув таъминоти тизими қурилишига 790 миллион доллардан ортиқ маблағни йўналтириш режалаштирилмоқда.

Асосий мавзулар