19:46 22 Ноябр 2017
Эфир
Проверка долларов на подлинность

Эркин конвертация очилгандан буён аҳоли ярим миллиард долларлик маблағни алмаштирди

© Sputnik/ Максим Богодвид
Иқтисод
Ҳавола олиш
54930

Жорий йил сентябрь-октябрь ойлари олдинги кўрсаткичлар билан таққосланганда ойлик валюта алмашинув ҳажми 70 фоизга ортганлиги маълум бўлди. Экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Жисмоний шахслар томонидан сентябрь-октябрь ойлари давомида банклар орқали ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди. Бу ҳақда Марказий банки раиснинг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шу вақт ичида жисмоний ва юридик шахсларнинг хорижий валютада пул ўтказиш (транзакция) кўрсаткичлари сезиларли даражада кўтарилди.

Жорий йил сентябрь-октябрь ойлари олдинги кўрсаткичлар билан таққосланганда ойлик валюта алмашинув ҳажми 70 фоизга ортганлиги маълум бўлди. Шунингдек, маҳаллий экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайди.

Шунингдек, Марказий банк амалдори сўзларига кўра, жисмоний шахсларнинг валюта маблағлари кўрсаткичларининг кўпайиши аҳоли давлат томонидан олиб борилаётган монетар сиёсатига ишонч ортиб бораётганлигидан далолат бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация жорий этилганди. Ўзбекистон юридик шахслари халқаро фаолиятнинг жорий операцияларни амалга ошириш учун тижорат банкларидан хорижий валютани чекланмаган миқдорда сотиб олиш ёки сотишларига рухсат берилганди. Жисмоний шахслар эса тижорат банкларида хорижий валютани банк картасига ўтказиш йўли билан, чекланмаган миқдорда, сотиб олиш ёки сотишлари мумкин ва сотиб олинган валютадан чет элда чекланмаган миқдорда фойдаланишлари мумкин.

Эркин конвертациянинг биринчи ҳафтасида тижорат банкларида аҳоли томонидан жами 200 млн доллар маблағ алмаштириб олинган, юридик шахслар эса ушбу давр ичида 100 млн долларга яқин маблағ алмаштирган.

Асосий мавзулар