"Трастбанк" Россиянинг "Промсвязьбанк"и билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишЗдание "Промсвязьбанка"
Здание Промсвязьбанка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меморандум Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматларни етказиб беришни назарда тутувчи савдо амалиётларни ва лойиҳаларни молиялаштириш соҳасида ўзаро манфаатли операцияларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Ўзбекистондаги "Трастбанк" ХАБ Россиянинг "Промсвязьбанк" банки билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Меморандум "Трастбанк" ХАБ раҳбарлари бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида имзоланди, деб хабар берди банк матбуот хизмати.

Национальный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Россия Миллий банкка 250 млн долларлик кредит линиясини очади

Хабарда айтилишича, меморандум Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматларни етказиб беришни назарда тутувчи савдо амалиётларни ва лойиҳаларни молиялаштириш соҳасида ўзаро манфаатли операцияларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Миллий банки ва Россиянинг Внешэкономбанки орасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди. Ушбу шартномага кўра, Внешэкономбанк Ўзбекистон Миллий банкига энергетика соҳасидаги лойиҳалар учун 10 йил муддатга 250 млн долларгача бўлган кредит линияси очади.

Янгиликлар лентаси
0