Made in Uzbekistan: Экспортни қўллаб-қувватлаш кўргазмасида 10,5 млн долларлик шартномалар имзоланди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ишбилармонлар автомобил саноати, енгил саноат, электротехника, кимё, тоғ-металлургия, мебел саноатлари ҳамда қурилиш ва фармацевтика соҳаларида ишлаб чиқарилган 10 мингдан ортиқ маҳсулотларни тақдим этишди.

 

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкентдаги Ўзбекистон иқтисодий ютуқлари кўрмаси якунига етди, деб хабар қилмоқда Nuz.Uz нашри.

Ўзэкспомарказда бўлиб ўтган кўргазмада 220та экспорт учун мўлжалланган, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар иштирок этишди. Улар автомобил  саноати, енгил саноат, электротехника, кимё, тоғ-металлургия, мебел  саноатлари  ҳамда қурилиш ва фармацевтика соҳаларида ишлаб чиқарилган 10 мингдан ортиқ маҳсулотларни тақдим этишди.

Кўргазмада Ўзбекистон экспортни қўллаб-қувватлаш фонди ҳам ўз стенди билан иштирок этди. Тадбиркорлар учун маҳсулотни тўғри упаковка қилиш, тўғри маркировка қилиш, “ягона дарчадан”  экспорт сертификати олиш, суғурталаш ва транспортировка қилиш борасида маълумотлар жамланган қўлланмалар тарқатилди.

Шунингдек, Экспортни қўллаб-қувватлаш  фонди иштирокида маҳаллий тадбиркорлар ва бўлажак импортерлар орасида B2B учрашувлар ўтказилди. Қозоғистон, Тожикистон ва Қувайтлик компаниялар билан 10,5 млн долларлик шартномалар имзоланди

 

Янгиликлар лентаси
0