19:49 22 Ноябр 2017
Эфир
Завод по производству стекловолокна

Самарқанд вилоятида 6 та кичик саноат зонаси ташкил этилади

© Sputnik/ Алексей Насыров
Иқтисод
Ҳавола олиш
206 0 0

Каттақўрғон, Булунғур, Нарпай ва Пастдарғом туманлари ва Самарқанд шаҳрида бўш турган саноат объектлари негизида 6 та кичик саноат зонаси ташкил этилади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Самарқанд вилоятининг бир неча туманларида бўш турган саноат объектлари негизида олтита кичик саноат зоналари ташкил этилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда Меҳнат вазирлигининг ахборот хизмати.

Хусусан, саноат зоналари Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Булунғур, Нарпай ва Пастдарғом туманларида яратилади.

Президент нутқидан маълум бўлишича енгил саноатда умумий қиймати 1 триллион 400 миллиард сўм бўлган 34 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва 3 минг 400 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши мўлжалланган.

Амалга ошириладиган лойиҳаар орасида юқори технологияларга асосланган машинасозлик, электротехника ва фармацевтика каби замонавий соҳаларда умумий қиймати 715 миллиард сўмлик 17 та лойиҳа бор.

Шунингдек, маҳаллий хом-ашё асосида замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 407 миллиард сўмлик 33 та лойиҳа амалга оширилиши ва 1200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 

Ундан ташқари келгуси 2 йил давомида мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш бўйича 519 миллиард сўмлик 47 та лойиҳа амалга оширилиши ҳам кўзда тутилган. 

Чорвачилик соҳасида ҳам 47 миллиард сўмлик 14 та лойиҳа, паррандачилик бўйича 186 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши айтиб ўтилди. 

Эслатиб ўтамиз, президент ташаббуси билан ташкил қилинган, “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 138 миллион долларлик 43 та янги лойиҳа амалга оширилаиши кутилмоқда. Бунинг натижасида 2500та янги иш ўрни яратилади. 

Асосий мавзулар