Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталар курсини янгилади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки 14 ноябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 14 ноябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Женщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби янгиланди

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 1,67 сўмга кўтарилиб, 8069,29 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси 35,83 сўмга тушиб, 9403,14 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 36 тийинга арзонлашиб, 136,26 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертация жорий этилганди.

Марказий банки раҳбариятининг маълум қилишича, жисмоний шахслар томонидан сентябрь-октябрь ойлари давомида банклар орқали ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди. Экспорт қилувчиларнинг валюта сотувидан тушган фойдаси икки бараварга кўпайди.

Янгиликлар лентаси
0