04:18 22 Ноябр 2017
Эфир
Топливораздаточная колонка на автозаправочной станции

Расман: Ўзбекистонда бензин нархи кўтарилди

© Sputnik/ Игорь Зарембо
Иқтисод
Ҳавола олиш
142109

1 литр Аи-80 маркадаги автобензини нархи 1000 сўмга қимматлади ва эндиликда 3800 сўмни ташкил қилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 15 ноябрдан бошлаб бензин нархи кескин кўтарилади. Ёқилғининг янги баҳоси аввалгисидан тахминан 40%га юқори бўлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тегишли қарор бугун 14 ноябрь куни Ҳукумат томонидан имзоланган.

Бу ҳақдаги маълумотни нашр мухбирига "Ўзнефтегаз" ходими ҳам тасдиқлаган.

Омма эътиборига ҳавола қилинган маълумотларга кўра, бензин нархлари 15 ноябрдан бошлаб қуйидаги нархларда сотилади.

1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм

1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча автозаправкаларда ушбу нархларга амал қилинади.

"Ўзбекнефтегаз" компаниясидаги манба маълумотларига кўра, вилоятлардаги АЁҚШлар ойига икки марта бензин етказилади. Шу сабабли, маҳаллий аҳолига бензин етишмайди.

Бундай вазият ноқонуний бензин сотуви ривожланишига олиб келди. Хусусий шохобчаларда ишлайдиган олибсотарлар ажратилаётган бензинни четга сотишади. Вилоятларда йўл четида туриб катта пластик баклажкаларда сотилишини кўриш мумкин. Ушбу бензин нархи давлат томонидан белгиланган нархдан ўртача ҳисобда 60-90 фоизга қиммат сотилади.

Масалан, энг оммабоп бўлган АИ-80 маркали бензин нархи 2800 сўмда белгиланган бўлсада, олибсотарлар ушбу бензинни 4000-5500 сўмга пуллашмоқда.

2010-2016 йилларда Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарилиши 26,2 фоизга, дизел ёқилғиси 8,3 фоизга камайиб кетди. Шу ўринда, углеводородларнинг импорти 1,3 бараварга ортди.

Юзага келган вазиятни ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистонда мавжуд бўлган нефтини қайта ишлаш заводларини модерниция қилиш ҳамда Жиззахда янги завод қуришга қарор қилинди. Бу заводда йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлаш натижасида "Евро-5" стандартидаги 3,7 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 700 минг тонна авиация керосини, суюлтирилган газ, мазут, битум ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Қозоғистон орқали Россиядан нефт олиб келиш бўйича ҳам келишувга эришилган.

Асосий мавзулар