19:51 22 Ноябр 2017
Эфир
Подпись документов

Австрия банки кичик тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беради

Sputnik / Михаил Палинчак
Иқтисод
Ҳавола олиш
197 0 0

Бу "Трастбанк" ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ўртасидаги Ўзаро ҳамкорлик меморандумида кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Австриянинг етакчи банки кичик тадбиркорлик субъектларига ҳамда ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратади. Бу "Трастбанк" ХАБ ва Райффайзен Банк Интернешнл (Австрия) ўртасидаги Ўзаро ҳамкорлик меморандумида кўзда тутилган, деб хабар берди "Трастбанк" матбуот хизмати.

Мазкур меморандум кичик тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар ажратиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш ҳамда ёшлар тадбиркорлиги ривожланишини янада рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишни кўзда тутади.

"Трастбанк" бошқаруви раиси Сардор Нормуҳамедовнинг айтишича, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш, хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва банк томонидан янги имкониятларни кенгайтиришга биринчи навбатда эътибор қаратилади.

Асосий мавзулар