19:51 22 Ноябр 2017
Эфир
Деньги

Ўзбекистон банклари 1,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди

© Sputnik/ Владимир Сергеев
Иқтисод
Ҳавола олиш
030

Бундан ташқари, республикада эркин конвертация жорий этилгандан буён юридик шахслар томонидан валюта биржаси орқали 1,7 миллион доллар харид қилинди

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Ўзбекистон банклари республикада эркин конвертация жорий этилгандан буён 1,5 миллиард доллардан ортиқ маблағ алмаштирилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клуб йиғилишида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жисмоний шахслардан 644 миллион доллар сотиб олинган ва экспорт қилувчилардан 915 миллион доллар келиб тушган.

Бундан ташқари, республикада эркин конвертация жорий этилгандан буён юридик шахслар томонидан валюта биржаси орқали 1,7 миллион доллар харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти фармонига асосан 5 сентябрдан бошлаб эркин конвертацияси жорий этилган. Жисмоний ва юридик шахслар тижорат банклар орқали валютани эркин тарзда алмаштириш бўйича операцияларни амалга оширишлари мумкин.

Марказий банк 5 сентябрдан миллий валютаси — сўм қийматини сал кам икки баравар миқдорда девалвация қилинди. Илгари мамлакатда кўплаб валюта курслари амалиёти бўлган. Хусусан, долларнинг МБ расмий қиймати ва қора бозордаги қиймат ўртасида икки баравар миқдорда тафовут бўлган.

Асосий мавзулар