19:50 22 Ноябр 2017
Эфир
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум

Марказий банк 50 минг сўмлик қоғоз пуллар миқдорини кўпайтиради

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
487 0 0

Ўзбекистон МБ қиймати катта бўлган қоғоз пуллар миқдорини ошириш ҳамда 500 ва 1000 сўмлик танга пулларни муомалага киритишни режалаштирмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Бугун Халқаро пресс-клубда «Валюта бозори: дастлабки натижалар ва истиқболдаги режалар» мавзуига бағишланган сессия бўлиб ўтди.

 

Сессияда иштирок этган, Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Тимур Ишметов айтишига қараганда, Марказий банк тангалар борасида ҳали аниқ қарорга келмаган, лекин аҳоли қулайлиги учун қиймати катта бўлган банкноталарни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлаган.

"Тангалар борасида ҳозирча аниқ қарорга келинмади. Жамиятга қулайлик яратиш ва ишлаб чиқаришни оптимизация қилиш мақсадида биз айрим катта қийматли банкноталарни, масалан 50 ва 10 минг сўмлик қоғоз пулларни кўпроқ чиқармоқдамиз", —  деди МБ раиси ўринбосари Тимур Ишметов

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ОАВлари тижорат банклар 500 ва 1000 сўмлик банкноталарни муомаладан чиқариб, уларнинг ўрнига танга пуллар киритиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Марказий банк фикрига кўра танга пуллар ишлаб чиқаришда қимматроқ бўлсада уларнинг муомалада бўлиш муддати узоқрок.

Асосий мавзулар