Ўзбекистон ва Корея ўртасида қарийб 9 миллиард $лик шартномалар имзоланди

© Пресс-центр по освещению государственного визита Президента Узбекистана в Республику КореяПодписание соглашения между АО "Узбекенгилсаноат" и правительством республики Корея
Подписание соглашения между АО Узбекенгилсаноат и правительством республики Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф биринчи кунида ваколатли идоралари томонидан энергетика, нефтгаз, банк ва бошқа соҳалар бўйича 75 та ҳужжат имзоланди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи биринчи кунида Корея ва Ўзбекистон ўртасида умумий қиймати 8,9 миллиард долларлик шартномалар имзоланди, деб хабар қилди президент ташрифини ёритиш матбуот маркази томонидан.

Завод Hyundai в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Hyundai Ўзбекистонда қандай автомобил ишлаб чиқариши маълум бўлди

Расмий маълумотларга кўра, умумий қиймати 8,94 миллиард долларлик 75 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан, энергетика ва нефтгазкимё соҳасида — 3,0 миллиард доллар, банк-молия соҳасида — 2,7 миллиард, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида — 1,7 миллиард доллар шартномлар тузилди.

Бундан ташқари, "Олмалиқ ТМК" жамияти ва Корея ноёб металлар институти (KIRAM) илмий-техника ва инновация соҳаларида "йўл ҳаритаси" имзоланди. Корея ходимларни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаи ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон инвестиция масалалари бўйича давлат қўмитаси ўртасида 2018-2019 йиллар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Южной Корее - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди
Корея Ўзбекистонда энг кўп сармоя киритган давлатлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда республикада Корея сармояси асосида 461 корхона фаолият кўрсатмоқда. 2017 йил январь-октябрь ойларида икки давлат ўртасида ташқи савдо айлануви 1,3 бараварга ортиб, қиймати 1,1 миллиард долларга етди.

Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи 25 ноябргача давом этади.

Янгиликлар лентаси
0