07:54 12 Декабр 2017
Эфир
Добыча газа

Тожикистонга Ўзбекистон газини етказиб бериш масаласи муҳокама қилинмоқда

© Sputnik/ Алексей Никольский
Иқтисод
Ҳавола олиш
78212

Тожикистонга сўнгги беш йил ичида илк бор Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши мумкин. 2012 йилда Ўзбекистон Хитой ва Россияга газ етказиб берилиши кўпайганлиги сабабли Тожикистонга газ сотиш тўхтатилганди

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Тошкент ва Душанбе Тожикистонга Ўзбекистон газини етказиб бериш бўйича музокара олиб бормоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

"Ҳа, дарҳақиқат, бизда Тожикистонга табиий газни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Лекин якуний қарор юқори даражада қабул қилинади. Ҳозирча газ етказиш ҳажми ва бошлаш муддатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ", — деб изоҳ берган Sputnik мухбирига "Ўзтрансгаз" компанияси бошқарма бошлиғи Акмал Эшоқулов.

Томонлар келишувга эришса, Тожикистонга сўнгги беш йил ичида илк бор Ўзбекистон табиий гази етказиб берилади. Таъкидлаб ўтамизки, 2012 йилда Хитой ва Россияга газ етказиш кўпайиб кетганлиги сабабли Тожикистонга табиий газ сотиш тўхтатилганди.

Ҳукуматдаги яна бир манбаанинг сўзларига кўра, Тошкентга шу ҳафтанинг бошида Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари ташриф буюришган. Суҳбатдош тожикистонлик мутахассислар билан ўтказилган музокаралар кун тартибидаги масалаларни айта олмади. Лекин, улар кўплаб масалалар муҳокама қилинаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 13,6 минг километр газ етказиб бериш тизими мавжуд. "Ўзбекнефтегаз" йилига 60-70 миллиард куба метр табиий газ қазиб олиш қувватига эга.

2020 йил охирига қадар компания томонидан бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 8,5 миллиард куба метр газ, 21 миллиард газ етказиб бериш тармоғи ҳамда 361 минг тонна сиқилган газ қазиб олиш ва етказиш тизими татбиқ этилади.

Асосий мавзулар