07:54 12 Декабр 2017
Эфир
Газпром.

"Газпром" Ўзбекистон ва Қозоғистондан 20 миллиард кубометр газ сотиб олади

© REUTERS/ MAXIM ZMEYEV
Иқтисод
Ҳавола олиш
23910

2017 йил якуни бўйича ушбу давлатлардан 20 миллиард кубометр газ харид қилинади, 2018 йилда ҳам ушбу ҳажмни сақлаб қолиш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. 2018 йил "Газпром" компанияси Ўзбекистон ва Қозоғистондан 20 миллиард кубометр газ сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди РИА Новостига "Газпром экспорт" вакили Андрей Зотов.

"Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг учинчи чоракда амалга оширилган учрашуви чоғида Марказий Осиё давлатларидан газ сотиб олиш ҳажмларини кўпайтиришга қарор қабул қилинди. 2017 йилда 20 миллиард кубометр газ харид қилинади ва 2018 йилда ушбу ҳажмда сотиб олиш режалаштирилган", — деди Андрей Зотов.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел бошларида "Газпром" Ўзбекистон билан 2018 йилдан бошлаб йилига 4 миллиард кубаметр газ сотиб олиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланди. Шунингдек, "Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" ўртасида ҳамкорликда геологик қидирув ишларини олиб бориш бўйича битим тузилган.

Асосий мавзулар