Бухоро шаҳрида жойлашган йирик меҳмонхоналардан бири сотувга қўйилди

© Orient MiceБухара Палас
Бухара Палас - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бухоро Палас" меҳмонхона мажмуаси сотувга қўйилди. Лот бошланғич нархи 26 миллиард сўм этиб белгиланди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Сотувга собиқ "Бухоро Палас" меҳмонхонаси ва иншоотлари сотувга қўйилди. Савдоларга хорижий сармоядорлар таклиф қилинмоқда.

Встреча президента РФ В. Путина с премьер-министром Индии Н. Мод - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Бухорода замонавий сайёҳлик мажмуасини барпо этади

Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, лотнинг бошланғич нархи 26,4 миллиард сўмни ташкил қилади.

Ернинг умумий майдони — 1,9 гектар, бино ва иншоотларнинг майдони — 8581,2 квадрат метрдан иборат.

Меҳмонхона Бухоро шаҳри ҳокимияти балансида.

Таъкидлаб ўтамизки, "Бухоро Палас" меҳмонхонаси ва иншоотлари Ўзбекистон президентининг 2017 йил 19 майдаги қарорига асосан хорижий сармоядорларга сотилади.

Аукцион савдолари 2017 йил 20 декабрь куни давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти бошқармаси биносида ўтказилади. Харидорлар бошланғич нархнинг 10 фоиздан кам бўлмаган гаров маблағини ўтказиб берилиши талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0