06:30 13 Декабр 2017
Эфир
Алишер Усманов, архивное фото

Алишер Усмонов: қўлимдан келганича Ўзбекистонга ёрдам бераман

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Иқтисод
Ҳавола олиш
3537141

Алишер Усмонов "Рейтер" агентлигига берган интервьюсида, Ўзбекистоннинг янги раҳбарига ташқи дунёга очилишига ва Ўзбекистонга имкон қадар ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган таниқли Россия бизнесмени, миллиардер Алишер Усманов илк бор Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорлиги ҳақида айтиб ўтди. "Рейтер" агентлиги хабарига асосан. 

Бизнесмен ҳозирги раҳбарият амалга ошираётган молиявий ислоҳотларнинг дадиллигини жуда ҳурмат қилишини маълум қилди.

"Мен аксарият мамлакатларда бўлгани каби, бу 3-5 йил вақт олса керак деб ўйлагандим. Бироқ бу ерда вазият бир йилда ҳал бўлди", — деди Алишер Усмонов.

Унинг сўзларига кўра, авваллари Ўзбекистонга сармоя киритишдан ҳамма чўчирди, чунки даромадлар репатриацияси механизми йўқ эди.

"Бугун муаммо қонун нуқтаи назаридан деярли ҳал қилиб бўлинди. Бу Ўзбекистон учун улкан, илғор ислоҳотлар", — деб таъкидлади Усмонов.

Ўзбекистонга қанча маблағ йўналтирмоқчи экани ҳақидаги саволга Алишер Усмонов "Қўлимдан келганича", деб жавоб берди.

"Мен қўлимдан келганича Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёрман ва шундай қиляпман ҳам. Менинг бугунги кундаги ролим — маслаҳатлашувлар, консалтинг ва хайрия лойиҳалари".

Эслатиб ўтамиз, тез кунларда Ўзбекистонда замонавий "Қадимий Бухоро" сайёҳлик мажмуасини қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Ушбу лойиҳада Алишер Усмонов иштирок этади.

Асосий мавзулар