03:35 14 Декабр 2017
Эфир
Линия по тестированию готовых аккумуляторов

Ўзбекистонда саноат аккумуляторларини ишлаб чиқариш заводи қурилади

© Sputnik/ Александр Кряжев
Иқтисод
Ҳавола олиш
27110

Завод Жанубий Кореянинг Unicor Co. Ltd юқори технологияли ускуналари билан жиҳозланади

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил ўрталарида МДҲда ягона бўлган саноат аккумуляторларини ишлаб чиқариш заводи ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар қилди "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ матбуот хизмати.

Завод Жанубий Кореянинг Unicor Co. Ltd юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланади.

Жамият матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу лойиҳани ҳукумат қарор асосида амалга оширилади. Дастур доирасида "Ўзиккиламчиранглиметалл"га саноат аккумуляторлар ишлаб чиқариш юклатилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида республикада муқобил энергия, мобил алоқа ва мудофаа тузилмалари соҳасида янги технологияларни жорий этиш ва энергия манбаларининг захираларини яхшилаш учун катта имкониятлар пайдо бўлади.

Мутахассислар ҳисоб-китобларига қараганда, Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун қулай иқлим шароити туфайли қайта тикланадиган энергия манбаларининг 98,5 фоизини ташкил қилади.

"Янги корхонани қурилиши, биринчидан, республиканинг талабини тўлиқ қондиради, иккинчидан — экспорт учун маҳсулот етказиб беришни кўпайтиради", — деди лойиҳа менежери Бекзод Юнусов.

Эслатиб ўтамиз, кореялик шериклар билан ҳамкорлик қилиш республика иқтисодиётининг асосий йўналишлардан бири бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев Кореяга амалга оширилган давлат ташрифи давомида икки мамлакатнинг турли компания, идора ва ташкилотлари ўртасида 80га яқин ҳужжатлар ва қиймати 8,9 миллиард долларлик келишувлар имзоланди.

Хусусан, савдо, ёқилғи-энергетика, кимё, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, тиббиёт, туризм, фан-таълим ва маданият каби кўплаб соҳаларда келишувларга эришилди.

Корея 2018 йилдан бошлаб уч йил давомида Ўзбекистон иқтисодиётига 500 миллион доллар миқдорида сармоя йўналтиради.

Асосий мавзулар