14:52 17 Декабр 2017
Эфир
Президент Афганистана посетил Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Ўзбекистон-Афғонистон қўшма корхоналари барпо этилади

© Официальный веб-сайт Президента Республики Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)
51130

Бу ҳақда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кўксаройда Шавкат Мирзиёев билан биргаликда ОАВ вакилари учун қилган қўшма баёноти вақтида маълум қилди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Афғонистон Ўзбекистон билан энг яқин ва йирик савдо-иқтисодий ҳамкор бўлишни истайди, деди "Кўксарой"да ОАВ вакиллари билан учрашуви чоғида Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президентининг сўзларига кўра, мамлакатнинг алоҳида стратегияси Ўзбекистон билан савжо ҳажмини юксалтириш, қўшма корхоналар барпо этишдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.

Шу жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон савдо-саноат палаталари ўртасида англашув меморандуми имзоланганлиги ҳақида хабар қилинди.

Юз йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тикланаётган муносабатлар ўзбек-афғон халқининг порлоқ келажаги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши эътироф этилмоқда.

Мавзу:
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)

Асосий мавзулар