06:28 13 Декабр 2017
Эфир
Бурение газовой скважины

CNPC корхонаси ва "Ўзбекнефтегаз" ҳамкорликда газ қазиб олишни бошлашди

© Sputnik/ Виталий Аньков
Иқтисод
Ҳавола олиш
49111

Хитой корпорациясининг компанияси ва "Ўзбекнефтегаз" Бухоро вилоятидаги конларни ўзлаштириш ишларини бошлаб юборишди. Келажакда 8 та газ қудуқ қазиш ва 43 километрлик газ қувурини қуриш ишлари амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. New Silk Road Oil And Gas қўшма корхонаси CNODC (Хитой миллий нефтгаз корпорацияси CNPC) иштирокида Бухоро вилоятида газ конденсатини қазиб олиш конларидан бирида газ қазиб олиш ишларини бошлаб юборишди.

2013 йил сентябр ойида "CNODC" ва "Ўзбекнефтгаз" МХК Ўзбекистонда газ конденсати конларини қўшимча равишда қидириш ва қазиб олиш учун тенг асосда қўшма корхона ташкил этишди. ҚКнинг хом ашё базаси Бухоро вилоятининг Қоракўл участкасида геология-қидирув ишларини олиб боришда топилган 3 та (Хўжадавлат, Шарқий Олот ва Денгизкўл кони) газ конденсати конлари мавжуд.

"Қўшма корхона Қоракўл сармоявий блокининг Хўжасаёт участкасида газ қазиб чиқаришни бошлади". Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" МХК вакили РИА Новостига маълум қилди.

Ривожлантириш дастури доирасида 2 та янги қудуқ ишга туширилди, аввал қазилган 3 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Реал вақт режимида табиий газ қазиб олишни назорат қилиш бўйича замонавий автоматлаштирилган пульт ишга туширилди.

"Ўзбекнефтгаз" МХК маълумотларига кўра, яқин келажакда қўшма корхона Хўжадавлат ва Шарқий Олот конларини қуришни режалаштирмоқда. Хусусан, 8 та янги қудуқ қазиб олинади, аввал қазилган 3 та қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади, шунингдек, 43 километрлик газ қувури барпо этилади.

Барча 3 та газ қазиш конларини ишга туширилиши натижасида 2021 йилга келиб ҳар йили 1 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинади. Бу ўз навбатида экспорт ва ички бозорни қарийб 6,5 минг тонна газ конденсати билан таъминланади.

Лойиҳанинг 400 миллион долларлик қиймати қўшма корхона, шунингдек хитойлик CNPC кафолат асосидаги кредитлар ҳисобидан молиялаштирилади. 2006 йил июнда CNODC ва "Ўзбекнефтгаз" Устюрт, Бухоро-Хива, Фарғона нефтгаз ҳудудларида 5 та инвестицион блокларда геологик-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича битим имзоланганди. Келгуси 5 йил ичида қиймати 260,2 миллион долларлик ишлар амалга оширилади.

Асосий мавзулар