06:28 13 Декабр 2017
Эфир
Геологическая разведка

Россия компанияси Ўзбекистонда мис заҳираларини излайди

© Sputnik/ Марк Редькин
Иқтисод
Ҳавола олиш
355 0 0

"Росгеоперспектива" компанияси 2018 йилда Ўзбекистон ҳудудида аэрогеофизикавий услуб билан руда излайди.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. "Росгеоперспектива" гуруҳ компаниялари Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси билан мис конларини излаш бўйича шартнома имзолади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ушбу ҳужжат Uzgeoinvest-2017 халқаро конференцияси якунида имзоланди. Uzgeoinvest конференциясида дунёнинг 20та мамлакатидан 50 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

“Бу шартнома фақат бир йилга тузилган. Майдонлар ўрганилиб, у ерда кон қуриб бўлиш бўлмаслиги аниқланади”, — деди Россия компанияси бош директори Владимир Чечулин.

Чечулин баҳолашига кўра, 2018 йилда компания дастлабки маълумотлар билан танишади, аэрогеофизик изланишлар олиб боради. Навоий вилоятидаги "Казахтау" и "Казахтау –I" мис-порфир конларида синов қудуқлари қазилади. Дастлабки босқичда сармоялар миқдори 3 миллион доллардан иборат бўлади.

“Биз режалаштираётган, устки қатлам остида яширинган руда заҳираларини аниқлашнинг аэрогеофизик услуби, бириничи бўлиб Ўзбекистонда қўлланилади”, — деди "Росгеоперспектива" бош директори.  

Чечулин айтишига қараганда, мис рудасининг саноат заҳиралари топилган тақдирда, компания тоғ-кон ёки тоғ-қайта ишлаш заводи қуришга сармоя  жалб қилиш учун техник-иқтисодий асосланиш ишлаб чиқишни бошлайди.

2012 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Геология Қўмитаси Rio Tinto номли Австралия-британия компаниясига Намангандаги “Гава” ҳудудида мис топиш учун геолог-разведка ўтказиш лицензиясини берган эди.

2015 йилда компания ишнинг дастлабки босқичини якунлаб, лойиҳани тўхтатиб қўйган эди. Бунга сабаб дунё бозорида мис нархи тушиб кетгани бўлган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи, бу – “Олмалиқ” ТМК бўлиб, у йилига 100 минг тонна мис ишлаб чиқаради. Компания асосан Кальмакыр ва Сары-Чеку мис-порфир конларидан фойдаланади.

Август ойида компания “Дальнее” номли конни ўзлаштиришга киришди. Унинг умуммий қиймати 1,7 млрд. доллар. Лойиҳа очиқ услуб билан йилига 23 миллион тонна руда қазиб олишни назхарда тутади. Лойиҳа 2017-2028 йилларда амалга оширилади.

 

Асосий мавзулар