06:29 13 Декабр 2017
Эфир
Президент Афганистана Ашраф Гани и Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время подписания соглашения о сотрудничестве

Ашраф Ғани Ўзбекистонда: хавфсизлик, экспорт ва совғалар

© Instagram / Official Account of the Office of the President of Afghanistan
Иқтисод
Ҳавола олиш
Антон Курилкин
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)
49040

Ўзбекистонга Афғонистон президенти Ашраф Ғани расмий ташриф билан келди. Ушбу ташриф натижаларини Sputnik мухбири ўрганиб чиқди

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik, Антон Курилкин. Афғонистон президенти ўзининг шимолий қўшниси — Ўзбекистонга расмий ташрифини амалга оширди. Уч кунлик ташриф дастури доирасида Афғонистон раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказди.

Республиканинг ишлаб чиқариш саноати билан танишиб чиқди. Шунингдек, Бухорога бориб, у ерда маҳаллий талабалар билан мулоқот қилди.

Ярим миллиардлик ўзбек экспорти

Ярим фуқаролик уруш натижасида тилка пора қилинаётган Афғонистон — унинг асосий экспорт маҳсулоти опиум ва героиндир — бу аксарият қўшни давлатларининг бош оғриғи ҳисобланади.

Нотинч қўшничиликдан ташқари Ўзбекистон учун террорчилик долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Афғонистондаги беқарорлик шароит туфайли у ерда террорчилар паноҳ топишган, масалан Ўзбекистон ислом ҳаракати.

Расмий Қобул айни пайтда мамлакатда тартиб ўрнатишга умид қолдирмаяпти ва бу борада ўзининг имкониятларини етарлича баҳоламоқда. Афғонистон иқтисодиётини ва инфратузилмасини тиклаш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида бошқа мамлакатлардан ёрдам сўрашни давом этмоқда.

Тошкент ҳарбий ҳаракатларга аралашмаяпти. Сўнгги бир неча йиллар давомида қўшни мамлакатда бир неча инфратузилма лойиҳаларини амалга оширди. Ҳайратондан Мозори-Шарифгача темир йўли тармоғини қуриб берди. Электр энергиясини етказиб беришни ташкил қилди, ўзбекистонлик муҳандислари чегарадан Қобулгача электр узатиш линиясини ўрнатишди.

Бироқ, сўнгги беш йил ичида мамлакатлар ўртасида ташқи савдо айланмаси пасайиб кетди: агар 2014 йилда 600,9 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2015 йилга бориб бу кўрсаткич чоракка — 444,5 миллион долларгача камайди.

Ушбу қийматннинг аксарият қисми ўзбек экспорти ҳисобига тўғри келади — Афғонистон расмий равишда деярли ҳеч нарса сотмайди.

Масалан, мамлакатнинг савдо баланси шундай бўлган: 600,1 миллион доллар — ўзбек маҳсулотлари, 800 минг доллар — афғон маҳсулотлари.

"Сўнгги йиллардаги Афғонистон савдо-сотиқнинг 25 фоизга камайиши мамлакатлар ўртасида алоқалар совуши натижасида эмас, балки мамлакат ички муаммоларига боғлиқ бўлган", — дея таъкидлади Sputnik Ўзбекистон таҳририятига Евроосиё таҳлилий клуб раҳбари Никита Мендкович.

"2013-2014 йиллардаги савдо билан боғлиқ қийинчиликлар ташқи иқтисодий сабабларга боғлиқ эди: гап хорижий ҳарбий қўшинларини киритилиши ҳақида бўлиб, Афғонистондаги президентлик сайлови натижалари бўйича зиддиятлар ривожланаётган маълум сиёсий инқирозга боғлиқ бўлди ва ундан сўнг Афғонистонда вазият ёмонлаша бошлади", — деди эксперт.

Келгусида Тошкент ва Қобул ташқи савдо айланмасини 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган — бу ҳақда 2016 йил январда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ташрифи давомида битим имзоланганди. Ўша вақтда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон етакчисига Тошкентга келиш таклифномасини тақдим этганди.

Президентлар нима ҳақида гаплашишди

Ашраф Ғани Ўзбекистонга 4 декабрь душанба куни кеч пайт келди. Шунинг учун расмий тадбирлар келгуси кунда бошланди. 5 декабрь куннинг биринчи ярмида Ғани Мустақиллик ва эзгулик монумент пойига гул қўйди ва президент Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказиш учун борди.

Икки томонлама музокаралар якунида умумий ҳисобда 20 та ҳужжат имзоланди. Ҳужжатлар кўлами — хавфсизлик бўйича қўшма комиссиясини тузишдан бошлаб электр тармоқ линиялар ва темир йўл қурилишигача. Шунингдек ўзбек-афғон қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Бироқ лойиҳанинг амалга ошириш тафсилотлари, ҳаражатлари ва муддатлари аниқланмаган.

Бундан ташқари, ярим миллиард долларлик 40 та савдо шартномалар имзоланди. Барча шартномалар ўзбек экспортига тааллуқлидир: Тошкент Қобулга электр энергияси, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, дори-дармон, қурилиш материаллари ва транспорт воситаларини сотади.

"Жанубий қўшнининг мамлакат ичидаги вазиятда бу битимларни имзоланиши — афғон дипломатиясининг муваффақиятидир", — деди Никита Мендкович.

Тошкент шу ўринда ўз маҳсулотлари учун янги бозорларни очилишига манфаатдордир. Инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш эса биринчи навбатда иқтисодий манфаат ҳисобланади.

Made in Uzbekistan маҳсулотлари афғон томонининг қизиқишини уйғотмоқда. Ташриф дастурида Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф тасодифий эмас эди. У ерда Абдулла Орипов барча маҳсулотни кўрсатиб берди.

Ғани нафақат ўзбек саноати ишлаб чиқариш маҳсулотларини нафақат кўришга муваффақ бўлди, балки унга айримларини совға сифатида тақдим этилди — самимий дўстлик нишони сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 та "Isuzu" автобуслари ва 3 та "New Holland" тракторини жанубий қўшнига совға сифатида тақдим этилди.

Ташрифнинг учинчи куни, 6 декабрь куни Ашраф Ғани Бухорога жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди.

Афғонистон президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди ва улар олдида маъруза қилди.

Куннинг иккинчи ярмида президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.

Мавзу:
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи (17)

Асосий мавзулар