Ўзбекистон Украинага болалар кийим-кечаги етказишни бошлади

© SputnikФестиваль детской моды "Болажонлар — Ширинтойлар" во Дворце Творчества Молодежи
Фестиваль детской моды Болажонлар — Ширинтойлар во Дворце Творчества Молодежи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси томонидан ўтказилган икки давлат ишбилармонлари учрашувидан сўнг мана шундай келишувга эришилган

ТОШКЕНТ, 14 дек – Sputnik. Ўзбекистондаги Ideal корхонаси Украинада 45 та гипермаркетга эга бўлган "Эпицентр" савдо марказига болалар курткалари ва комбинезонларини етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар берди.

Предприятие  Ферганаазот - Sputnik Ўзбекистон
Украина компанияси Ўзбекистонда завод қуради

Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси томонидан ўтказилган икки давлат ишбилармонлари учрашувидан сўнг мана шундай келишувга эришилган.

Савдо маркази минтақавий директори Б. Артари-Колумбнинг айтишича, корхона томонидан тайёрланган болалар кийимлари жуда тезлик билан сотилиб кетмоқда.

"Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган текстил маҳсулотлари сифатли ҳамда аллергик реакция қўзғамайди. Шунинг учун ўзбекистонлик шериклар билан маҳсулот тури ва етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш масалаларини муҳокама қиляпмиз. Ишончим комилки, сифати ва қулай нархлари туфайли Ўзбекистон текстил маҳсулотлари Украина бозорида мустаҳкам ўрин эгаллайди", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0