Қирғизистон Ўзбекистонга энергия экспортини 20 декабрдан бошлайди

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишБаза строителей Верхне-Нарынского каскада ГЭС
База строителей Верхне-Нарынского каскада ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мақсадда Тўхтагул ГЭСида улкан тайёргарлик ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sp[utnik.  Қирғизистондан Ўзбекистонга  электр энергияси етказиб бериш  20 декабрдан бошланади, деб хабар қилмоқда Tazabek нашри.

Қирғизистон ва Ўзбекистон орасида тузилган шартномага кўра, 2017 йилнинг декабрь ойидан 2018 йилнинг март ойига қадар Қирғизистон Ўзбекистонга 550 млн кВт/соат  электр энергияси етказиб бериш керак.

ГРЭС - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонга қиш мавсумида электр энергияси етказиб беради

Ушбу келишувни бекаму кўст амалга ошириш мақсадида Қирғизистон Миллий энергия холдинги жиддий тайёргарлик кўрди. Хусусан, ГЭСнинг иккинчи энергия блоки қайта таъмирланиб, эскиган ускуналар тўлиқ янгиланди ва декабр ойида ишга туширишга шай қилиб қўйилди.

Холдинги хабарига кўра, бир ой олдин катта машақатталр билан Хитойдан оғирлиги 260 тонна қуввати 425 МВА бўлган улкан трансформатор олиб келнган. Бундай трансформаторни бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш одатада ўта мураккаб иш.

Устига устак, Хитойда Қирғизисонга келадиган йўлда 3та тоғ довони мавжуд. Йўл-йўлакай транспорт воситаларини бир неча бор алмаштиришга тўғри келган. Компания хабарига кўра, ушбу трансформатор Қирғизистон тарихида довон орқали олиб ўтилган энг улкан юк бўлган.

Янгиликлар лентаси
0