2018 йилда сўмни валютага онлайн тарзда айирбошлаш мумкин бўлади

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ТИФ Миллий банки 2018 йилда қонунчиликда тегишли ўзгартиришлар қабул қилингандан сўнг, валюта конвертацияси опциясини жорий этишга ваъда бермоқда

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Шу йил декабрь ойида Ўзбекистон тижорат банклари валюта карталар бўйича қатор чекловларни бекор қилишди. Энди хорижий онлайн-дўконларида тўловларни амалга ошириш имконияти жорий этилди. Шунингдек, UzCard миллий валюта ҳисобидан пластик карталарини тўлдириш мумкин. Аммо бунинг учун шахсан банка келиш зарур.

Использование мобильных приложений в смартфоне - Sputnik Ўзбекистон
Миллий банк ўзининг мобил иловасини ишга туширди

Қачон бу хизмат онлайн тартибда ишлайди? Яъни банк сайтидаги шахсий кабинет, UzCard тизими ёки мобил юклама орқали.

Матбуот анжуманда ТИФ Миллий банк стратегик ривожланиш департаменти директори ўринбосари Бунёд Эсанбаев онлайн айирбошлаш тизимини жорий этиш учун нима тўсқинлик қилаётганлигини айтди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар қилди.

"Бугунги кунда банк тизимини тартибга солувчи миллий қонун ҳужжатларида тижорат банкларига бу хизматни амалга ошириш имконини берадиган ҳужжатлар мавжуд эмас. Лекин тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёни кетмоқда. 2018 йилда қонунчиликдаги ўзгаришларни қабул қилиш билан ушбу хизмат амалга ошириш имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда. Техник жиҳатда хизматни амалга ошириш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ", — деб таъкидлади мутахассис.

Калькулятор и евро - Sputnik Ўзбекистон
Тижорат банклари 63та хизмат турини бепул амалга оширади

Бугунги кунда деярли ҳар бир тижорат банки ўз мобил юкламаси ва мобил банкинг хизматига эга. Лекин бу ерда гап миллий валютадаги ҳисоблар тўғрисида кетмоқда.

Валюта бозори либерализацияси биринчи босқичи нисбатан яқинда бошланганлигига қарамасдан, айрим тижорат банклар, хусусан Миллий банк ва Капиталбанк бу каби валюта карталарни бошқариш бўйича янги хизмат тураларини ишга туширишди.

Банкларнинг валюта карталари ва конверсион карталар учун юкламалар тўловлар тарихини кўриш, пин кодни ўзгартириш, қулфни блоклаш ва бекор қилиш имконини беради. Бироқ, валюта ва сўм карталар ўртасида онлайн айирбошлаш имконияти мавжуд эмас.

Янгиликлар лентаси
0