Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналарда 4 мингдан зиёд янги иш ўрин яратилди

© UztelecomСпециальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан
Специальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда "Навоий", "Ангрен", "Жиззах" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) ҳудудида умумий қиймати 464 миллион долларга тенг 65 та лойиҳа амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистондаги ЭИЗларда 4 200 дан ортиқ иш ўрин яратилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

СИЗ Ангрен - Sputnik Ўзбекистон
"Татнефть" компанияси "Ангрен" ЭИЗда инвестицион лойиҳа амалга оширмоқчи

Хабарда айтилишича, Ўзбекистондаги ЭИЗ ҳудудида хорижий компаниялар сармоялари ҳисобидан 29 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

"Навоий" ЭИЗда 24,3 миллион долларлик 4 та лойиҳа, "Ангрен" ЭИЗда 136,5 миллион долларлик 8 та лойиҳа амалга оширилмоқда. "Ургут" ЭИЗда энг кўп 10 та лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда.

2017 йилда «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» ва «Ҳазорасп»ЭИЗда умумий қиймати 464 миллион долларга тенг 65 та лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилган. Маблағнинг 253 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0