12:49 24 Январ 2018
Эфир
Рынок Абу-Сахий в Ташкенте

“Абу Сахий” аслида сахий бўлмагани маълум бўлди

© UZ24.uz
Иқтисод
Ҳавола олиш
260121

“Абу Сахий” бозори қайта ташкил этилганидан сўнг давлат бюджетига тўланадиган солиқлар миқдори 14 баравар ошди.

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Тошкентнинг энг катта бозори “Абу Сахий” фаолияти тугатилиб, “Тошкент ипак йўли” мажмуаси ташкил ташкил қилинганидан сўнг давлат бюджетига келиб тушадиган солиқлар миқдори кескин ошди, дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Собиқ Абу Сахий МЧЖда давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушган. Ушбу бозор Тошкент ипак йўли мажмусига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган”, — дейилган Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги расмий саҳифасида.

Хабарда келтирилган 15 кунлик солиқ миқдори бир ойда 70 млрд сўм бўлиши мумкин. Бу “Абу Сахийга” нисбатан 14 баравар кўп солиқ тўланмоқда дегани.

Ушбу хабар остида қолдирилган изоҳларга қарагандан, кўпчиллик юқоридаги рақамларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлаган.

 

Асосий мавзулар