16:36 24 Январ 2018
Эфир
Заместитель премьер-министра Узбекистана Сухроб Холмурадов

Ўзбекистонда монополияга қачон барҳам берилади - Бош вазир ўринбосари жавоби

© Sputnik/ /Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
73110

Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродовга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқлари ўзининг аниқ тараққиёт режаларига эга бўлсагина, монополия йўқотилишига эришилади

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Давлатнинг монополияни сақлаб туриш нияти йўқ, лекин ҳозирги кунга қадар тармоқларнинг тараққиёт бўйича аниқ режалари йўқ эди, деб таъкидлади жума куни журналистлар билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Сухроб Холмуродов.

"2018 йилдаги вазифа — ҳар бир тармоқ у нимани хоҳлашини билишида", деб алоҳида қайд этди Холмуродов.

"Биз ҳаммамиз инвестициялар аҳамиятини яхши тушунамизЮ биламиз, ҳа, ҳозирда ҳақиқатда кўплаб лойиҳалар давлат объектларини қисман ёки тўлиқ хусусийлаштирилишига қаратилган. Лекин дастлабки босқичда, қайта қуриш даврида давлат аниқ бир тармоқларни ўзида қолдириши керак, бу менинг фикрим, давлат маълум бир тармоқларга эгаликни сақлаб қолиши даркор, бусиз бўлмайди, кўплаб мамлакатлар тажрибаси худди шундай. Вақт келади, маълум бир тармоқни хусусийлаштириш керак бўлади, лекин бу биз шунга тайёр бўлганимизда амалга ошириладиган иш. Мени фикримча, биз ҳозир бунга тайёр эмасмиз. Биз йўлнинг бошидамиз", — дея ўз фикрларини баён этди Холмуродов.

Сухроб Холмурадов чет эл сармоядорларининг бизнес-активлари даҳлсизлиги ҳақидаги саволга ҳам изоҳ бериб ўтди.

"Ўзбекистоннинг келажагини чет эл инвестицияларисиз тасаввур қилиш қийин, ва биз буни ҳозир яхши англаймиз. Агар биз чет эллик сармоядорлар ишонч билдирадиган инвестиция муҳитни юзага келтирмас эканмиз, буларнинг барчаси бефойда.

Орқага йўл йўқ. Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити фақат такомиллаштирилади ва тегишли қонунчиликнинг барчаси шу тарзда қабул қилинадики, Ўзбекистонда инвестордан ҳеч ким ҳаётда ҳеч нарсани тортиб олмайди, бу энди мумкин эмас", — деб баёнот қилди Бош вазир ўринбосари.

Асосий мавзулар