Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари чет эллик инвесторларга қандай ваъда берди?

© Sputnik / /Рамиз БахтияровЗаместитель премьер-министра Узбекистана Сухроб Холмурадов
Заместитель премьер-министра Узбекистана Сухроб Холмурадов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Орқага йўл йўқ. Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити фақат такомиллаштирилади ва тегишли қонунчиликнинг барчаси шу тарзда қабул қилинадики, Ўзбекистонда инвестордан ҳеч ким ҳаётда ҳеч нарсани тортиб олмайди, бу энди мумкин эмас", - деди Бош вазир ўринбосари

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 2,4 млрд доллардан зиёдроқни ташкил этди, деб таъкидлади жума куни журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов.

Заместитель премьер-министра Узбекистана Сухроб Холмурадов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда монополияга қачон барҳам берилади - Бош вазир ўринбосари жавоби
"2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистон иқтисодиётида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 1,4 баробарга ўсиб, 2,4 млрд доллардан ошди. Бунда умумий инвестиция ҳажмида хорижий инвестицияларнинг улуши ўтган йилдаги 15,3 фоиз ўрнига 20,4 фоизни ташкил этди", — деди Холмуродов.

У шунингдек, ҳар йилгидек инвестицион дастурларни қабул қилишдек эскирган амалиётдан воз кечилганини айтди.

Холмуродовга кўра, эндиликда 10-15 йилга мўлжалланган давлат дастурлари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси тузилиши, у турли манбалар, жумладан чет эл инвестициялари ва кредитларидан маблағ тўплаши маълум қилинди.

"Ўзбекистоннинг келажагини чет эл инвестицияларисиз тасаввур қилиш қийин, ва биз буни ҳозир яхши англаймиз. Агар биз чет эллик сармоядорлар ишонч билдирадиган инвестиция муҳитни юзага келтирмас эканмиз, буларнинг барчаси бефойда.

Орқага йўл йўқ. Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити фақат такомиллаштирилади ва тегишли қонунчиликнинг барчаси шу тарзда қабул қилинадики, Ўзбекистонда инвестордан ҳеч ким ҳаётда ҳеч нарсани тортиб олмайди, бу энди мумкин эмас", — деди Бош вазир ўринбосари.

Янгиликлар лентаси
0