16:55 08 Декабр 2016
Эфир
Ер қимирлаши оқибатлари. Архив суръат

Чилида кучли ер қимирлаш

© Flickr/ Phillip Capper
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
29 0 0

Чилида ер қимирлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди 15 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Чилида Кучли ер қимирлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 15 киши жабрланда ва бир миллионга яқин одам эвакуация қилинди, РИА Новости, Чили ИИВ ўринбосари Махмуд Алеуй маълумоти асосида, хабар берди.

Ҳокимият вакиллари қурбонлардан 3киши ер қимирлаши вақтида юрак хуружи натижасида, 2 киши том ва тошлар қулаши оқибатида ҳалок бўлганлигини айтишди.

Ер қимирлаЧоршанба оқшом соат 01:25да содир бўлди. Унинг магнитудаси 8,4 бални ташкил қилди, эпицентри бўлса Иляпел шаҳридан 54км шимоли-ғарбда, Сантягодан 228 км узоқликда жойлашган. Ер қимирлашидан кейинги тебранишлар (aftershock) 6,4 бални ташкил қилди. Фавқулодда ҳолатлар вазиролиги ер қимирлаши оқибатида денгизда 4,5 метрли цунами тўлқинлари пайдо бўлганлигини ва Кокимбо шаҳрига ёпирилиб тушганлигини айтишди.

Тинч океани цунамидан огоҳлантириш маркази (PTWC) хабарига кўра, ушбу ер қимирлаши оқибатида океанда пайдо бўлган цунами дунёнинг бир неча қирғоқ яқинида жойлашган шаҳарларигача етиб боради. Россиянинг Камчатка ва Сахалин ҳудудларига Япониянинг бир неча шаҳарларига етиб боради. Цунами тўлқинларининг баландлиги номаълум, етиб келиш вақти – чоршанба кеч соат 22 лар атрофида.

Чили пойтахти Сантягода одамлар ҳалигача кўп қаватли биноларга киришга қўрқиб туришибди. Ер қимирлаши ва афтершок оқибатида бу бинолар қаттиқ тебранган ва баъзи жойларида ёриқлар пайдо бўлган.
Чили ҳудудида сейсмик фаоллик кучли. 2010 йилда содир бўлган 8,8 баллик ер қимирлаши ва ундан кейинги цунами оқибатида 500дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.

Асосий мавзулар