16:56 11 Декабр 2016
Эфир
Қонун ва ҳуқуқ тимсоллари. Архив суръат

“Ислом Давлати” ёлловчиларига ҳукм ўқилди

© fotolia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
87 0 0

Айбланувчилар 3,5 йилдан 18 йилгача жазо олишди.

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Хоразм вилоят суди бир гуруҳ ёш жиноятчиларга ҳукм ўқиди. ИИ вакили хабарига кўра уларга ““Ислом давлати” ёлловчилари” деб айб қўйилган.

Урганчлик Шуҳрат Бобоназаров, Фарход Шарипов, Азамат Атаев олдин судланган Улуғбек Олимов ва Шуҳрат Норметовларнинг таъсири остига тушиб қолишган ва ёшлар орасида экстремистик адабиётларни тарқатишни бошлаган.

Суҳбатдош хабарига кўра,  ёлловчилар таъсири остида ёшлар ўз тенгдошлари орасида салофийлик ва жиҳод ғояларини тарқатган ва Ўзбекистон конституция тизимини ўзгартириб Ислом давлати тузишга  тарғиб қилишган.

Суд қарори билан экстремистлар бошлиғи Улуғбек Олимов 18 йилга, Зафар Худойберганов 14 йилга, Абдушариф Худойберганов 11 йилга ва Зарифбой Отаниёзов 3,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Ёлланган Атаев 6 йил, Бобоназаров ва Шариповлар 5,5 йилдан қамоқ жазоси олинди.

“Ислом давлати” бутун дунёдаги мусулмонлар яшайдиган мамлакатларни бирлаштириб улар устидан диний ва сиёсий ҳукумат ўрнатишни ўзига мақсад қилган.

Асосий мавзулар