08:32 27 Июн 2017
Эфир
Қўлга олинган «Хизб-ут Тахрир» адабиёти. Архив сурат

Тошкентда 16 нафар “Хизб ут-Таҳрир” ташвиқотчилари қўлга олинди

Министерство внутренних дел Узбекистана
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
72 0 0

Республика ИИВ хабарига кўра, қўлга олинганларнинг бир қисми чет элларда “Хизб ут-Таҳрир” таъсирига тушиб қолган ва уйига қайтиб келганидан кейин ўз хотин ва боларига мажбурий равишда ушбу экстремистик мафкурани уқтира бошлаган.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Тошкентда 16 нафар “Хизб ут-Таҳрир” тарафдорлари қўлга олинди, РИА Новости Ўзбекистон ИИВ хабари асосида.  

“Ҳаммаси бўлиб 16 нафар эстремистик ташкилот аъзолари қўлга олинди. Улар “Хизб ут-Таҳрир” мафкурасини Тошкент аҳолиси орасида тарқатиш билан шуғулланган”, — дейилган хабарда.

Республика ИИВ хабарига кўра, қўлга олинганларнинг бир қисми “Хизб ут-Таҳрир” мафкураси таъсирига чет элда бўлган вақтида тушиб қолган ва ватанига қайтгач “ўз турмуш ўртоғи ва болаларига ушбу мафкурани мажбурий равишда уқтира бошлаган”.

Қўлга олинганларнинг турар жойларида, тинтув вақтида катта миқдорда экстремистик мазмундаги адабиётлар топилган. Ҳозирги кунда ИИВнинг Жиноят қидирув бўлими томонидан, дастлабки текширувлар олиб борилмоқда ва жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.   

"Хизб ут-Тахрир ал-Ислами" ёки Ислом озодлик партияси дунёнинг бир қатор мамлакатларида, жумладан Россия ва Ўзбекистонда террорчи ташкилот деб тан олинганва унинг фаолияти таъқиқланган. Ушбу ташкилот олдинроқ “Ислом давлати” билан биргаликда ҳаракат қилишга истак билдирганди, лекин расман ИДга қўшилмаган.

Асосий мавзулар