16:10 22 Ноябр 2017
Эфир
Самолётлар аэропортда. Архив сурат

Россия йўловчи самолёти Мисрда ҳалокатга учради

© Sputnik/ Александр Кряжев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
29 0 0

Фожеа 31 октябр куни содир бўлди ва унда 224 киши қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Давлатлараро авиация қўмитаси (МАК) директори Виктор Сороченконинг сўзларига қараганда самолет ерга тушмасдан олдин парчаланиб кетган, РИА Новости хабари асосида.

“Аниқ хулоса чиқаришга ҳали эрта. Самолёт ҳавода парчаланиб кетган ва унинг бўлаклари жуда катта майдонда (20 км кв.) сочилиб ётибди”, — деди у.

Когалымавиа компаниясига тегишли самолёт шанба куни Шарм эл-Шейхдан Санкт-Петербургга учган. Парвознинг 23 минутида  самолёт радар экранидан йўқолиб қолган. Кейин маълум бўлишича у ҳалокатга учраган. Самолёт бортида 217 йўловчи ва 7 экипаж аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси қурбон бўлган.

Мутахассислар ушбу ҳалокатнинг турли сабабларни тахмин қилишмоқда: самолётнинг эскилигидан тортиб (унга 18 йил бўлган), уюштирилган терактгача. Лекин ушбу мулоҳазалар ҳозирча ўз исботини топгани йўқ. Самолёт қора қутилари топилган ва уларнинг ёзувлари ўрганилмоқда.

 

Асосий мавзулар