08:37 27 Июн 2017
Эфир
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов. Архив сурат

Ислом Каримов Россия президенти ва халқига таъзия билдирди

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
2110

Ўтган шанба куни Россия тарихида энг катта авиаҳалокат содир бўлди: 224 киши минган “Когалымавиа" компанияси лайнери Мисрнинг Синай ярим оролида ҳалокатга учради.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Владимир Путинга “Когалымавиа" компанияси лайнери ҳалокатга учраши мунособати билан таъзия билдирди, Кремл расмий сайти хабарига биноан.

Таъзия билдирганлар орасида АҚШ Давлат секретари Жон Керри, Қозоғистон, Босния ва Герцоговина, ЖАР, Чехия, Эритрея, Судан, Словакия, Сурия, Сингапур, Сейшел ороллари, БАА, Монголия, Мали, Жанубий Корея, Қирғизистон ва Въетнам раҳбарлари, Монако қироли, Оман султони, Куба раҳбари Рауль Кастро, Афғонистон собиқ раҳбари Карзай ва Норвегия бош вазирлари бор.

“Россия президенти ва Россия халқи номига, кўп кишининг умрига зомин бўлган йўловчи самолёти ҳалокати мунособати билан, чет давлатлар раҳбарларидан таъзияномалар келмоқда”, — дейилган Кремл матбуот хизмати хабарида.   

Россия ва собиқ Иттифоқ тарихида энг катта авиаҳалокат шанба куни содир бўлди. Шарм эл-Шейхдан Санкт-Петербургга учаётган "Когалымавиа" авиакомпанияси лайнерида 217 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси бўлган.

 

Асосий мавзулар