00:56 23 Ноябр 2017
Эфир
Мисрдаги Airbus A321 авиаҳалокати бўлган жойда қидирув ишлари. Воқеа жойидан олинган сурат

Судмедэксперт: А321 ҳалокати қурбонлари жароҳатлари портлаш оқибати бўлиши мумкин

МЧС РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
5311

Мисрлик экспертнинг сўзларига қараганда, қурбонлар шахсини аниқлаш учун ДНК анализи керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Синай ярим ороли шимолида содир бўлган авиаҳалокат қурбонларининг тан жароҳатлари, самолёт ичида содир бўлган потлашга ишорат қилмоқда, деди Sputnik мухбирига жасадларни кўздан кечирган Мисрлик судмедэксперт.

“Кўплаб алоҳида тана бўлаклари топилиши самолёт ерга қулаб тушмасдан олдин, унинг ичида содир бўлган кучли портлашдан дарак беради”, — дейди суҳбатдош.

Экспертнинг сўзларига қараганда, кўп қурбонлар шахсини аниқлаш учун ДНК анализи қилишга тўғри келади.

Россиянинг "Когалымавиа" компаниясига тегишли бўлган Airbus A321 самолёти 31 октябр куни Шарм эл-Шейх – Санкт-Петербург йўналишида парвоз қилаётган вақтида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 217 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси бўлган.

Асосий мавзулар