11:01 23 Август 2017
Эфир
Уагадугу шаҳри, Буркина Фасо

Буркина Фасодагги терактда 18 мамлакат вакиллари қурбон бўлди

© Sputnik/ Владимир Первенцев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
2012

Махсус операция вақтида 4 террорчи йўқ қилинди, Splendid меҳмонхинасида террорчилар ўнлаб кишиларни гаровда ушлаб турибди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Буркина Фасо пойтахти Уагадугудаги теракт чоғида 23 киши қурбон бўлди, РИА Новости Фрасн Пресс хабари асосида.  

Жума куни нотаниш террорчилар Уагадугудаги кафега ҳужум қилишда ва ундан кейин Splendid меҳмонхонасини эгаллаб у ерда бир неча кишини гаровга олишган эди. Ушбу меҳмонхонада асосан чет эл фуқаролари яшайди. Улар орасида кўп БМТ вакиллари бор. Франция ва Россия элчихоналари ушбу ҳужумни террорчилар ҳужуми деб атаганди.

Ҳозирги вақтга келиб Splendid меҳмонхонасини озод қилиш якунланган, лекин жангарилар унинг яқинида жойлашган Yibi меҳмонхонасига ўтиб олишган.

Меҳмонхона ҳужумида қатнашган ҳарбий офицер, Рейтер агентлигига берган маълумотига кўра, террорчилар гуруҳи аёллардан ташкил топган бўлган ва уларнинг тўрттаси йўқ қилинган.

Буркина Фасо Хавфсизлик хизмати вакили хабар беришига кўра Splendid меҳмонхонасидан гаровга олинганлардан 126 киши озод қилинган. Озод қилиш операциясида Франция махсус хизмати ва Буркина Фасо ҳарбийлари қатнашган.

SITE мониторинг гуруҳи хабар беришига кўра, Уагадугудаги меҳмонхонага ҳужум уюштирган жангарилар "Ал-Мурабитун" террорчи гуруҳи вакиллари бўлиб, улар ўтган йилнинг Ноябр ойида қўшни мамлакат Мали пойтахтидаги меҳмонхонага ҳужум уюштиришган эди.

Буркина Фасо Африканинг шимоли - ғарбида жойлашган мамлакат. Архив сурат
Буркина Фасо Африканинг шимоли - ғарбида жойлашган мамлакат

 

 

Асосий мавзулар