07:54 21 Август 2017
Эфир
Брюсселдаги халқаро аэропортнинг умумий кўриниши. Архив сурат

Брюссел аэропортида иккита портлаш рўй берди

REUTERS / Francois Lenoir
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
Брюсселдаги терактлар (9)
5111

Портлашлар учиш залида рўй берди. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга қараганда, 11 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган. Ҳозир аэропортдан йўловчилар эвакуация қилинмоқда. ОАВларда гап теракт ҳақида бораётгани айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik.  Брюссел аэропортида иккита портлаш рўй берди, РИА Новости хабарига кўра.

Ҳозирча портлаш сабаблари аниқланмаган. ОАВларда аниқлик киритилишича, портлашлар аэропортнинг учиш залида рўй берган. Маълумотларга қараганда, 11 киши ҳалок бўлган, 20га яқин инсон жароҳатланган. Ҳозирда йўловчилар эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда Sky News телеканали.

Барча рейслар бекор қилинганлиги таъкидланмоқда. RTBF телеканали хабарига кўра, портлашлар террорчилар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Бельгия ҳукумати портлашлар юзасидан фавқулодда йиғин ўтказмоқда.

Мавзу:
Брюсселдаги терактлар (9)

Асосий мавзулар