10:19 24 Январ 2018
Эфир
Японияда ер қимирлаши оқибати. Архив сурат

Япониядаги ер қимирлашда 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди

JIJI PRESS / AFP
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
4411

Эпицентри Япониянинг Кумамото вилоятида жойлашган ер қимирлашидан кейин 120 афтершок қайд қилинган. 44 мингдан зиёд одам эвакуация қилинди. 505 ёрдам бериш нуқталаири очилди.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Япониянинг жанубий ороли Кюсюда рўй берган 6,5 балли ер қимирлаши оқибатида мингдан зиёд одам зарар кўрди, РИА Новости NHK телеканали хабари асосида.

Япония расмийлари хабарига кўра 760 киши касалхоналарга жойлаштирилган, тўққиз киши қурбон бўлган.

Ундан ташқари, табий офат натижасида 14 минг хонадон электр таъминотисиз, 20 минг оила сувсиз ва 6 минг оила газ таъминотисиз қолган.

Пайшанба куни кечқурун бодир бўлган ер қимирлашининг кучи 7 баллни ташкил қилди. Бу Япония ўлчови бўйича энг кучли зилзила ҳисобланади. Ер қимирлаши маркази Кумамото вилоятида жойлашган. Унинг ўчоғи 11 километр чуқурликда бўлган. Ер қимирлашидан кейин 120та афтершок бўлган.  

Асосий мавзулар