11:43 21 Август 2017
Эфир
Любэ гуруҳи концерти. Архив сурат

“Любэ” гуруҳи бас-гитарачиси ўлимида айбдор 15 йилга қамалиши мумкин

© Sputnik/ Руслан Кривобок
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
2610

Россия Тергов қўмитаси Москва вилояти бошқармаси хабарига кўра, “Любэ” гуруҳи бас-гитарачиси 40 ёшли Павел Усановнинг ўлимига олиб келган можарода айбдор шахсга, мусиқачининг ўлими мунособати билан қаттиқроқ жазо қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тергов Қўмитаси хабарига кўра 2016 йилнинг 2 апрелида Москва вилоятининг Дмитров тумани Озерецк қишлоғида, “Любэ” гуруҳи бас-гитарачиси Павел Усанов туманда яшовчи 38 ёшли Максим Добрый билан жанжаллашиб қолган. Жанжалда Добрый Усановнинг бошига урган.

Зарба натижасида мусиқачи ҳушсиз ҳолда Москвадаги Склифасовский касалхонасига ётқизилган эди. 19 апрел куни мусиқачи ҳушига келмай оламдан ўтди.

Бу атайлаб қилинган оғир жиноятлиги кундек равшан. Терговчилар тўлиқ ва объектив текшириш ўтказишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Жиноят сабаблари ва тафсилотлари ўрганилади ва айбдор қонунда белгиланган жазога тортилади, — дейилган Тергов Қўмитаси хабарида.

Павел Усановнинг ўлими туфайли Россия Тергов Қўмитаси айбланувчига қўйилган жазо моддасини “соғлиғига қаттиқ зарар еткизиш ва эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш” моддасига ўзгартирилди. Ушбу модда бўйича айбланувчи 15 йил қамоқ жазоси олиши мумкин.

Асосий мавзулар