07:52 21 Август 2017
Эфир
Қонун ва ҳуқуқ тимсоллари . Архив сурат

Жиззахда қизларни Туркия ва Малайзияга қулликка сотган уч аёлга қамоқ жазоси берилди

© fotolia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
10110

Жиззах суди аёлларни Туркия ва Малайзияга қулликка сотган, уч кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзоларига 8 йилдан 9 йилгача қамоқ жазоси берди.

ТОШКЕНТ, 30 мая — Sputnik. Жиззах вилояти суди уч аёлдан иборат бўлган жиноий гуруҳ аъзоларига, одамларни қуллика сотгани учун, 8 йилдан 9 йилгача қамоқ жазоси белгилади, деди вилоят суди вакили.  

Тергов натижасида, камида ўнта шундай ҳолат аниқланди. Бунга баъзи аёлларнинг ватанига қайтганидан кейин ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилиши сабаб бўлган.

“Бу аёллар камбағал оилалардан ёш қизларни танлаб олиб Европа ва Осиё мамлакатларида катта маош тўланадиган иш таклиф қилишган. Аслида эса улар фоҳишахоналарга йўналтирилган”, — дейилган хабарда. Хусусан бир неча аёллар Туркия ва Малайзия ҳудудига олиб чиқилган.

Ўзбекистонда одамларни чет элга қуллика сотиш ҳолатлари ҳақида тез-тез учраб турсада, охирги йилларда бундай ҳолатлар камайиши кузатилмоқда. Хусусан, республикада бундай ҳолатлар 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 13 %га камайиши кузатилган. 2015 йил маълумотлари ҳали эълон қилинмаган.

 

Асосий мавзулар