Актобеда ҳуқуни сақлаш органлари 13та террорчини йўқ қилди

© "Водители Актобе" ZelloАктобедаги вазият
Актобедаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Полиция вакили хабар беришига кўра, террорчилардан 7 киши яширинишга муваффақ бўлган, айни дамда улар қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Қозоғистон ҳуқуқни сақлаш органлари Актобеда 13 та экстремистни йўқ қилшди, тўрт киши яраланди, деди республика ИИВ матбуот котиби Алмас Садубаев.  

Полиция вакили хабар беришига кўра, террорчилардан 7 киши яширинишга муваффақ бўлган, айни дамда улар қидирилмоқда.

“Ички Ишлар вазирлигининг барча ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқдалар. Шаҳарда ва умуман республикада вазия тинч”, — деди ИИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни бир гуруҳ террорчилар Актобедаги қурол-яроғ магазинига ва ҳарбий қисмга ҳужум қилишди. Оқибатда олти киши қурбон бўлди, улардан учтаси тинч фуқаролар ва уч киши — ҳарбийлар. Яна бир неча ўнлаб кишилар яраланди.

Актобеда бугун юқори террорчилик хавфи сақланиб қолмоқда. Террорчиларни алоқадан  маҳрум қилиш учун ҳудудда интернет ўчириб қўйлган. Бўлиб ўтган воқеаларга алоқадор барча террорчиларнинг шахси аниқланган. Шаҳарга кириш ва чиқиш йўллари жидддий назорат қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0