Тошкентда Megaplanet савдо марказида ёнғин рўй берди

© Водители ТашкентаТошкентдаги Megaplanet савдо марказида ёнғин рўй берди
Тошкентдаги Megaplanet савдо марказида ёнғин рўй берди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса туфайли савдо маркази биноси бугун фаолият юритмайди. Марказ ходимлари айни вақтда бинонинг юқори қаватларида тозалаш ишларини олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Сешанба куни эрталаб Тошкентдаги Megaplanet кўнгилочар-савдо марказида ёнғин рўй берди, деб хабар қилмоқда Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, айни вақтда ёнғин бартараф этилган, жабрланганлар йўқ.

Бугун савод маркази фаолият юритмайди. Савдо маркази ходимлари ёнғин оқибатларини бартараф этишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0