07:52 21 Август 2017
Эфир
Тошкентдаги Megaplanet савдо марказида ёнғин рўй берди. Архив сурат

Megaplanetдаги катта ёнғин ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади

© Водители Ташкента
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
68 0 0

Бугун эрталаб Тошкентдаги Megaplanet кўнгилочар савдо-марказида рўй берган катта ёнғин ҳақидаги хабар ёлғон эканлиги маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасида берилган хабарга кўра, бугун эрталаб бинонинг тўртинчи қаватида, кафе ва ресторанлар жойлашган қаватида, барбекю учун мўлжалланган аппарат назоратсиз қолдирилгани сабаб, умумий овқатланиш пунктларининг бирида тутун чиқиши ҳолати рўй берган.

"Кучли ёнғин рўй бермаган, биз боргунимизга қадар ноҳуш ҳолатнинг олди олиниб бўлинган эди. Диспетчерлик пунктига келиб тушган сигналдан сўнг, ҳодиса рўй берган жойга саккизта ёнғин машинаси йўл олди, улардан бештаси ярим йўлдан ортга қайтди. Белгиланган манзилга фақатгина учта машина етиб келди, аммо улардан фойдаланилмади. Megaplanet кўнгилочар-савдо мажмуида атрофга тутун тарқалган, холос. Ёнғинни бартараф этиш тизими ишга тушиши билан марказ ходимлари ёнғинни бартараф этишган. Кки квадрат метр жойгина зарар кўрган, холос. Ўт ўчирувчилар ҳудудни кўриб чиқиб, вентиляция шахтасини текшириб чиқиб, шундан сўнг ортга қайтишган”, — деб хабар қилди суҳбатдош.

Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳозирда марказ ўз фаолиятини кундалик тартибда амалга оширмоқда.

 

Асосий мавзулар