Тошкентдаги "Ўрикзор" бозорида бахтсиз ҳодиса рўй берди

© Facebook / Водители ТашкентаТошкентдаги "Ўрикзор" бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди
Тошкентдаги Ўрикзор бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўрикзор" бозорига қарашли автомобил тўхташ жойи яқинида теплотрасса ёрилиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, портлаш шу қадар кучли бўлганки, натижада, қувурнинг бир қисми осмонга кўтарилиб, парковкада турган "Жигули" ва "Матиз" русумидаги автомобилларга жиддий шикаст етказган.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Тошкентдаги "Ўрикзор" бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди, ҳодиса натижасида иккита автомобил жиддий зарарланди, деб хабар қилмоқда Nuz.uz.

Трубопровод ёрилиши чоршанба куни, куннинг иккинчи қисмида рўй берган. Бозорга қарашли автомобил тўхташ майдончаси яқинида қувур ёрилиши рўй берган. Гувоҳларнинг ҳикоя қилишига қараганда, портлаш шу қадар кучли бўлган-ки, натижада трубанинг бир қисми ҳавога кўтарилиб, парковкада турган "Жигули" ва "Матиз" автомобилларига жиддий шикаст етказган.

Шунингдек. яна бир нечта автомобиллар ҳам зарар кўргани айтилмоқда.

© Facebook / Водители Ташкента"Ўрикзор" бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди
Ўрикзор бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
"Ўрикзор" бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди

Бундан ташқари, савдо мажмуининг каттагина қисми ёрилган трубопроводдан отилиб чиққан қайноқ сув остида қолган. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга қараганда, ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Фавқулодда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

© Facebook / Водители Ташкента"Ўрикзор" бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди
Ўрикзор бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
"Ўрикзор" бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди
Янгиликлар лентаси
0