17:24 18 Август 2017
Эфир
Қўлга олиш жараёни. Архив сурат

Ўрта-Тўқай сув омбори ҳудудида ўзбекистонлик ушланди

© Sputnik/ Кирилл Каллиников
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
634 0 0

Қоидабузар ҳудудий милиция бўлинмасига келтирилган ва ҳозирча нима учун чегарани ноқонуний кесиб ўтганини изоҳлагани йўқ.

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Жалалобод вилоятининг Олабуқа туманида чегарани ноқонуний кесиб ўтган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон бош вазир ўринбосари Женишбек Разақовнинг сўзларига таяниб.
Унинг айтишича, қоидабузар 1 сентябрь куни Ўрта-Тўқай сув омбори ҳудудида ушланган.

"Ўзбекистон фуқароси ҳозирча чегарани нима учун ноқонуний равишда кесиб ўтганини изоҳлагани йўқ. Унга нисбатан текширув тадбирлари олиб борилмоқда", — маълум қилди Разақов.

Қоидабузар ҳудудий милиция бўлинмасида сақланмоқда.

Илгарироқ Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун қўлга олинганди. Унга нисбатан жарима солинган ва қўйиб юборилганди.

Асосий мавзулар