Ўзбекистон чегарада ушланган қирғизистонликларни қўйиб юборди

Чегарачи
Чегарачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги баҳсли Унгар-Тоо тоғидаги қирғиз телетрансляция станциясининг тўрт нафар ходими 22 август куни ушланган эди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати август ойида баҳсли ҳудудда қўлга олинган “Кербен” қирғиз радиореле станциясининг тўрт нафар ходимини қўйиб юборди, деб хабар берди Қирғизистон давлат чегара хизмати.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги баҳсли Унгар-Тоо тоғидаги қирғиз телетрансляция станциясининг тўрт нафар ходими 22 август куни ушланган эди. Улар Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон туманидаги ИИБда ушлаб турилган.

Кпп - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтган қирғизистонликлар ушланди

Чегарачиларнинг маълум қилишларича, 8 сентябрь куни Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги Баймак аҳоли масканида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегара хизмати ва ҳуқуқни сақлаш органлари вакилларидан иборат делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

"Музокаралар натижасида илгари Унгар-Тоода ушланган Қирғизистон фуқаролари қирғиз томонига топширилди", — дейилади хабарда. Айни пайтда улар ўз оилаларига қайтди.

Қирғиз ОАВ журналистларининг текширувларига кўра 2006 йилда президент Курманбек Бакиев даврида қирғиз-ўзбек чегарасидаги Унгар-Тоо тоғидаги баҳсли ҳудуд ўзбекларга тегишли эканлиги ҳақида ҳужжат имзоланган. Унгар-Тоонинг умумий майдони 45 гектарга тенг. 2013 йилда Ўзбекистон Унгар-Тоода ўз чегара постини ўрнатишга урингани чегара атрофида низо келтириб чиқарганди. Ўшанда томонлар тинч келишув йўлини танлашган ва “Кербен” радиореле станцияси ўз ишини давом эттирганди.

Янгиликлар лентаси
0