11:44 21 Август 2017
Эфир
Кишан архив стол

Қувасойдаги мудҳиш қотиллик ҳақида янги тафсилотлар пайдо бўлди

© Flickr/ Jordan Gillespie
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
241940

Эркак 17 сентябр куни ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, хотини ва ўғли бир неча кундан буён уйдан чиқиб кетишганича қайтиб келишмаганини, бедарак йўқолганликларини билдириб ариза берган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Қувасойлик И. исмли эркакнинг ўз хотини ва кенжа ўғлини чопиб ташлаганлиги ҳолати билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум бўлди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон нашрига ҳодисадан хабардор манба билдирди.

Манбанинг сўзларига қараганда, И. турмуш ўртоғи ва ўғлини 8 сентябр куни ўлдирган ва уларнинг жасадларини молхонага кўмган. Хотини ва ўғли ҳақида сўраган қизига, қўни-қўшниларига эса ўзини асло йўқотмасдан уларнинг тез кунларда Россияга қайтиб кетишларини, шунинг учун ҳужжат ишлари билан юришганини айтган.

И. 17 сентябр куни ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, хотини ва ўғли бир неча кундан буён уйдан чиқиб кетишганича қайтиб келишмаганини, бедарак йўқолганликларини билдириб ариза берган.

Ички ишлар ходимлари аризага асосан зудлик билан қидирув эълон қилишган ва сўраб-суриштиришлар жараёнида бедарак йўқолганлар Ўзбекистон чегарасини тарк этишмагани аниқланган. Шундан сўнг эркак ички ишлар ходимлари томонидан батафсил маълумот олиш учун сўроқ қилинган.

Сўроқдан уйига қайтиб келган эркак молхонага ўт қўйиб ёқиб юборган. Шундан кейин унинг хотини ва фарзанди бедарак йўқолмагани, балки ўлдирилиб, молхонага кўмилгани маълум бўлган.

“Ҳозирча у турмуш ўртоғи ва ўғлини нима учун ўлдиргани аниқ эмас”, дейди манба.

Асосий мавзулар