11:08 23 Август 2017
Эфир
Яшнаободда тириклай кўмилган ит қутқариб қолинди. Архив сурат

Домком тириклайин кўмган ит қутқариб қолинди

© "Новости Узбекистана"
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
23220

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи кўнгиллилар гуруҳи вакиллари Яшнообод туманида бетон плита остига кўмиб ташланган итни вақтида қутқариб қолишди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ҳафта бошида Facebookдаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш кўнгиллир гуруҳида Тузель даҳасида тириклайин кўмилган ит ҳақида хабар пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" сайти.

Воқеадан хабар топган кўнгиллилар у ерга етиб келиб. Бетон плита, ғишт ва барглар остидан бечора итни қутқариб қолишган. Маҳалла аҳолиси хабарига кўра, итни бу ерга маҳалла домкоми бўлиб ишлайдиган бир аёл кўмиб ташлаган экан. Шундай йўл билан у кўча итлари кўпайиши олдини олаётган эмиш.

“Мен у ерга яқин жойда эдим, воқеа ҳақида эшитиб даҳол ўша ерга бордим. Биз етиб келганда, уй балкони остида ахлат ва барглар билан кўмилган бетон плита бор экан. Биз ахлат уюмини четга суриб бетон плита остидаги чуқурда уввилаб ўтирган итни чиқариб олдик”, — деб ҳикоя қилиб берди ҳайвонлар ҳимоячиси Алена.

Кўнгиллилар айтишига қараганда, домком аёл шу вақт ҳимоячилар ёнида бўлиб, “бу ерда ҳеч қандай ит йўқ” деб қайта-қайта айтиб турган экан. Қўшни болалар айтишига қараганда ушбу итнинг болалари ҳам бўлган, лекин уларни бир неча кун олдин ахлатхонага ташлаб юборилган экан.

Тириклайин кўмилган ит қутқариб қолинди
Тириклайин кўмилган ит қутқариб қолинди

“Биз мисли кўрилмаган шафқатсизликка дуч келдик. У ит кўча ити бўлсада, лекин ҳечам қопағон эмас, жуда самимий ва меҳрибон. Нима учун унга нисбатан бундай муносабатда бўлишганини биз тушуна олмадик", — дейди Уйсиз ҳайвонларни қутқариш жамияти вакили.

Кўнгиллилар унга Жессика деб ном беришди, ҳозир у хавфсиз жойда. Янги эга топилмагунча у ўша ерда бўлиб туради.

Ушбу итга ёрдам беришни истаган барча Facebookдаги ОСБЖ “Уйсиз ҳайвонларни қутқариш жамияти”га мурожаат қилиши мумкин.

Асосий мавзулар